Бутунжаҳон таеквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.
Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлишди. Шунингдек, қизлар ҳам илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.