АсосийJamiyat

Бу йил Ўзбекистонда нечта объектда Янги йил байрам тадбири ўтказилиши маълум қилинди

'Бу йил Ўзбекистонда нечта объектда Янги йил байрам тадбири ўтказилиши маълум қилинди'ning rasmi

Жорий йилда жами 250 та объектларда Янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилиб, мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди:

Байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 934 нафар куч-воситалар: 

11 401 нафар ИИВ, 3 698 нафар Миллий гвардия ва 1 835 нафар ФВВ ходими ва ҳарбий хизматчилари сафарбар этилиб, уларга 5 994 та алоқа ва 1 645 та автотранспорт воситалари, 2 284 та металлодетекторлар ҳамда 276 та бош хизмат итлари ажратилди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция ишлари амалга оширилди. 

Байрам тадбири ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, уларга инспектор-психологлар бириктирилиши белгиланди.

Муайаян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни “Меҳр-саҳоват уйи” ва Реабилитация марказига жойлаштириш чораларининг кўрилиши белгиланди. 

Спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконларда алкоголь ичимликларнинг қуйиб сотилиши алоҳида назорат олиниб, ҳамда истеъмолга яроқсиз, қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний сотилишини олдини олиш чоралари кучайтирилди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофидаги йўл-инфратузилмаси тартибга келтирилиши, тадбирлар ўтказиладиган жойлар атрофида транспорт воситалари учун етарли сиғимдаги автотурагоҳлар ташкил этилиши зарур чоралар кўрилиши белгиланди.
 

    Бошқа янгиликлар