АсосийJamiyat

Шаҳар жойларда тезликни 50 км/соатга тушириш тавсия этилди

'Шаҳар жойларда тезликни 50 км/соатга тушириш тавсия этилди'ning rasmi

Жаҳон соҳлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил учун йўллардаги хавфсизлик бўйича глобал ҳисобот эълон қилиди.

Ҳисоботда айтилишича, йўл-транспорт ҳодисалари 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи пиёдалар, велосипедчилар ва мотоциклчилар орасида, айниқса паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.

Шунга кўра, ҳисобот тузувчилар томонидан айрим тавсиялар берилган. Хусусан, тезликни шаҳар жойларда 50 км/с дан паст белгилаш, рулда алкоголь истеъмолига қарши кураш, мотоциклчилар учун мажбурий шлем, хавфсизлик камарларидан фойдаланиш, 10 ёшгача бўлган болалар учун креслодан мажбурий фойдаланиш ЙТҲларда ўлим даражасини камайтириш учун энг самарали чора деб топилган.

Тасдиқланмаган маълумотга кўра, Ўзбекистон йўлларида тадбиркорларга тегишли фото ва видео ёзув ускуналарига ҳам камар тақмаганликни ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этиш имкониятини берувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланган ва тез кунларда қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар