АсосийJamiyat

Қотил ис гази: Наманганда ҳам эр-хотин икки қизи билан бир кечада заҳарланиб вафот этди

'Қотил ис гази: Наманганда ҳам эр-хотин икки қизи билан бир кечада заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Наманганда ҳам бир оила из газидан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган маълумотга кўра, ҳалокат 2023 йил 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси Янги Наманган тумани, Беруний МФЙда содир бўлган.

Фуқаро М.М (1975 й.т.), турмуш ўртоғи К.К (1982 й.т.) ҳамда уларнинг фарзанди М.М (2004 й.т.) ва вояга етмаган Х.М (2009 й.т.) яшаш хонадони ошхонасидаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб, вафот этишган.  

Дастлабки маълумотда М.Мухиддинов, К.Казакова, М.Махамадхўжаева ва вояга етмаган Х.Махаммадоваларнинг ўлими ис газидан организмнинг умумий заҳарланиши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.  

Уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 декабрь куни Фарғонада ҳам бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 

    Бошқа янгиликлар