Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг икки нафар масъул ходими ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси собиқ раҳбарини қўлга олди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бир қатор ходимларини қўлга олди.
Хусусан, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди.
Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.






