Фарғона вилоят прокуратураси Фарғона вилоят Экология бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси давлат инспекторлари билан ҳамкорликда навбатдаги рейд ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда туманнинг "Найман Бўстон" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Ш томонидан бир туп тол дарахтини қуриган шохини ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб юборган ҳолати аниқланди,
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 700 000 сўм жарима ҳисобланди.






