АсосийJamiyat

Янгидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уйларда лифтлар тегишли давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайди – сенатор

'Янгидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уйларда лифтлар тегишли давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайди – сенатор'ning rasmi

Кўп қаватли уйлардаги лифтлар ҳолати ва авиачипталар сотиб олишдаги айрим муаммолар яна бир бор сенаторлар муҳокама марказида бўлди

Бугун, 20 декабрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ саккизинчи  ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Йиғилишда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбутин Бурхонов муҳим маълумотларга тўхталди.

Сенаторнинг сўзларига кўра, кўп квартирали уйлар ва аҳоли гавжум бўладиган обектларда фойдаланиладиган лифтлар билан боғлиқ муаммолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрганиб чиқилган ва кўп квартирали уйларда, айниқса янгидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уйларда фойдаланиладиган лифтларнинг маънан ва техник эскирганлиги, тегишли давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига мувофиқ эмаслиги, шунингдек уларни соз ҳолатда сақлаб турилиши устидан назорат етарли эмаслиги аниқланган.

Бу каби масалаларни ҳал этиш мақсадида 2023 йил 15 ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг 602-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб кўп квартирали уйларда лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликлар аниқ чоралар асосида бартараф этилади.

 

    Бошқа янгиликлар