Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳудудида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Тегирмон" газконденсат конидаги 7-сонли қидирув қудуғи 2428 метр чуқурликкача бурғиланди.
Ўтказилган синаш ишлари натижасида юқори юра даври карбонат ётқизиқларининг маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг бошланғич кунлик дебити 500 минг куб метрни ташкил этмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу қудуқнинг маҳсулдор қатлами босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.






