АсосийJamiyat

Тошкент метросида техник муаммо юзага келди

'Тошкент метросида техник муаммо юзага келди'ning rasmi

Бугун, 20 декабрь куни Тошкент метросининг "Дўстлик" бекатида яна носозлик кузатилди.

Тошкент метрополитенининг берган хабарига кўра, соат 16:50 ларда 31-сонли ҳаракат таркиби "Ўзбекистон" йўналишининг айланма йўлидан "Дўстлик" бекатига чиққан, аммо машинист томонидан ушбу ҳаракат таркибининг ҳаво компрессоридаги атмосфера босими белгиланган нормадан камлиги аниқланган. Шу боисдан йўловчилар ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метро поезди текширув йўлаги томон юборилган.

Шунингдек, йўналишдаги ҳаракат жадвали бузилишини олдини олиш мақсадида мавжуд захира поезди зудлик билан ҳаракатга қўйилган ва бекатдаги йўловчиларни олиб ҳаракатини давом эттирган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади Тошкент метрополитени берган хабарда

    Бошқа янгиликлар