АсосийJamiyat

Олий Судда судьялар сайланди

'Олий Судда судьялар сайланди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Шу билан бирга, Бобир Исламов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзахакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шеркулов ва Хуршид ЭшмуратовЎзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар