АсосийJamiyat

Фарғонада одам ўлдиришда гумонланаётган эркак қидирувга берилди

'Фарғонада одам ўлдиришда гумонланаётган эркак қидирувга берилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қўштепа туманида одам ўлими билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумонланаётган эркак қидирилмоқда. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан фуқароларга мурожаат қилди

Маълум қилинишича, Қўштепа тумани “Ўқчи” МФЙ, Сабо кўчаси 5-уйда яшовчи 1982 йил туғилган Қазақов Шавкатжон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирилмоқда.

Юқорида кўрсатилган шахсни кўрганлар ва бирор маълумотга эга фуқаролар қуйидаги рақамларга телефон қилиши мумкин: 73-542-12-80, 90-151-09-90, 90-509-43-00.

Қайд этилишича, ушбу шахс ҳақида хабар берган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади.

    Бошқа янгиликлар