АсосийJamiyat

Бир қатор самарқандлик фаол ўқитувчилар тақдирланди

'Бир қатор самарқандлик фаол ўқитувчилар тақдирланди'ning rasmi

Кеча, 20 октябрь куни "Устоз - таълим бунёдкори" шиори остида ўтказилаётган Самарқанддаги “Ўқитувчилар қурултойи” доирасида соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев очиб берди ва тизимда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг тизимни янада ислоҳ қилиш борасида иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тинглади.

Қурултойда бир гуруҳ самарқандлик фаол ўқитувчилар "Халқ таълими фидойиси"  "Халқ таълими аълочиси", шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг ташаккурномалари ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Тадбирда, шунингдек янги баҳолаш тизимига ўтиб, жараёнларда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаган Самарқанд шаҳридаги 14- ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактаби жамоаларига вазирликнинг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

    Бошқа янгиликлар