1

Ўта оғир жиноят содир этгани учун қидирувга берилган шахслардан яна бири қўлга олинди

ЖИНОЯТ 21.12.2023, 10:58
Ўта оғир жиноят содир этгани учун қидирувга берилган шахслардан яна бири қўлга олинди

Аввалроқ, Тошкент вилояти ИИББ оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этиб, қидирувга берилган шахслар ҳақида хабар қилган эди. 

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдагилардан бири Т.Паттаев ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Гумон қилинувчи: 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёровичнинг қидируви давом этмоқда.

Шунингдек, Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:

1.     1985 й.т. Файзиев Алибек Шахруллоевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми);

2.     1987 й.т. Нурматов Азиз Набиджанович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

3.     1990 й.т. Амонов Олимжон Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми);

4.     1992 й.т. Қодиров Боҳодир Акмал ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси);

5.     1992 й.т. Исмоилов Бобур Ботир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси);

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", - дейилган хабарда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1