Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида 7-синф қизнинг турмушга берилаётгани ҳақидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Болалар омбудсмани қизнинг унаштирув маросими эмас, туғилган куни бўлгани ҳақида маълумот берди. Бироқ жамоатчилик ушбу маълумот нотўғрилигини, видеотасвирларда ёш қизга унинг булғуси қайнонаси тилла занжир таққанини айтиб, қизнинг ота-онаси ва куёв томон жазоланиши кераклиги таъкидламоқда.
Ушбу муҳокамалар ҳали тугамасдан бугун тармоқларда Қашқадарёда турмушга узатилаётган ва унаштирув маросими бўлаётган 7-8-синф қизлари ҳақида видеолавҳалар пайдо бўлмоқда.
Тасвирларда мактаб ўқувчиси бўлган 14 ёшли қизларнинг бўйнига ва қулоқларига тилла тақинчоқлар тақилгани, аёллар томонидан бахт тилангани акс этган.
"Бахтли бўлинглар...9 эмас, 8. (синфи назарда тутилган - таҳр). Қайнонаси бўлгандан кейин ҳаяжонланадида...Сандиқни тагига соламиз..." деган жумлалар айтилган йиғилган аёллар томонидан. Айни пайтда ижтимоий тармоқ фойдалаувчилари ушбу ҳолатларни кенг муҳокама қилиб, расмий изоҳ сўрашмоқда.






