Бугун, 21 декабрь куни Тошкент Кимё халқаро университети (собиқ Ёджу) ректори, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор Кудайбергенов Жанполат Шамуратович 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда университет расмий каналида хабар қилинди.
Жанполат Худойбергенов 1978 йил 10 мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2000 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини, 2001 йилда «Умид» президент жамғармаси орқали Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган.
2010–2014 йилларда Тошкент молия институти “Ҳисоб ва аудит” факультети декани лавозимида ишлаган. 2014–2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ишлаган.
2018 йилдан Ёджу техника институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2019 йилдан Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти ректори лавозимида фаолият юритди.






