Аҳолини сифатли бензин маҳсулотлари билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш мақсадида 2023 йил ноябрь-декабрь ойларида Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган АЁҚШларда бензин маҳсулотларининг назорат харидлари ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу ўрганиш тадбирлари давомида 82 та АЁҚШдан харид қилинган бензин маҳсулотлари, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилган ва уларнинг дастлабки қисми бўйича маълумотлар олинган.
Бугунги кундаги дастлабки ўрганишлар натижасида (лаборатория таҳлилларига асосан) 21 та ҳолатда бензин маҳсулотларининг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, 4 та ҳолатда эса белгиланган миқдордан кам қуйиш ҳолатлари аниқланган. Бунда, дастлабки ўрганишларга кўра жами истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилганлиги аниқланган.
Жумладан, “Гулнора газ сервис” МЧЖ (Қорақалпоғистон Рес), “Интернатионал Петролеум” МЧЖ (Сирдарё в.) «ИСКРА» ХК, “ХАМКОР ИМЕЖ” МЧЖ, “НАЗАР ОТА” КТХФ, “ШEР ГРАНД ГАЗ” ХК, “ШОДЛИК ТУХФАСИ” МЧЖ ва “ВEРСАЛ ОИЛ” МЧЖ (Жиззах в.) “Қаро Олтин Ёғдуси” МЧЖ, “Лутф ҲАҚ” МЧЖ “ВОДИЙ ПРОПАН ГАЗ СEРВИС” МЧЖ ва “Оффисе брокерс” ХК (Фарғона в.), “Макс Эко ойл” МЧЖ (Қашқадарё в.), “Марказий Газ Ойл” МЧЖ, “Брава Оил Со” МЧЖ, «Фойкон» МЧЖ “Моҳинур Оил” ХК, “Бобуршох Плюс Оил” МЧЖ, “Элит Транзит Ойл” МЧЖ, «Мустақиллик-2001» МЧЖ (Андижон в.) ҳамда «БАРС» МЧЖ (Тошкент в.) ларга қарашли АЁҚШларда бензин маҳсулотлари сифат даражасида эмаслиги тўғрисида лаборатория хулосалари тақдим этилган.
Шунингдек, «РАСУЛ» кўп тармоқли хусусий савдо корхонаси (Андижон в.) «Ситй петрол» МЧЖ, «Жасур Жўрабек Толиб нури» МЧЖ ва «Хуш Бахт Зар» МЧЖ (Бухоро в.) қарашли АЁҚШларда бензин маҳсулотлари кам қуйиш ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг:
13-моддасига биноан нуқсонли товар сотилганда нуқсонларни бартараф этиш, кўрилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳолатлар белгилаб ўтилган. Шунингдек, ушбу қонунинг 26-моддасида эса, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида…тегишли давлат ташкилотлари товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари билан ўз ваколатлари доирасида товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир мажбурий талабларни белгилайдилар ҳамда бу талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланган.
"Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзғатилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплатиш чоралари кўрилаётганлигини, шунингдек, Қўмита «Ўзенергоинспекция» билан ҳамкорликда сифатсиз бензин маҳсулотлари сотилишини олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини маълум қиламиз. Шу билан биргаликда маълумот ўрнида истеъмолчилардан шу каби ҳолатларга дуч келишганда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ягона ишонч рақамига (1159) мурожаат қилишлари мумкунлигини эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.






