Кеча, 21 декабр куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти Linkedin саҳифасига ўзининг Сардор Умрзоқов билан тушган суратини жойлаши чек қўйди.
“Ўтган ҳафта Тошкентда яқин дўстим, Президент Мирзиёевнинг маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан жуда яхши суҳбатлар бўлди. Президентни кўргани бирга бориб, 2024 йилга мўлжалланган иш дастуримизни келишиб олдик. Январ ойи бошида Тошкентга қайтамиз”, - дейилган сурат изоҳида.
Ижтимоий тармоқларда Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов жамоатчиликка кўриниш бермаётгани, унга яқин амалдорларнинг лавозимдан кетаётгани фонида турли миш-мишлар тарқаётган эди.






