АсосийJamiyat

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилди

'UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo  автомобиллари учун контрактация очилишини маълум қилди'ning rasmi

Бугун, 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Эътибор қаратинг, шу кунларда барча Чевролет дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet оммабоп автомобиллари учун шартнома тузиш фақат UzAuto савдо иловаси ((iOS/Android), шунингдек savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Telegram-bot  фақат навбатни кузатиш  хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

“Ҳурматли мижозлар, компания асоссиз “ажиотаж” чиқармасликни сўрайди. Контрактация учун Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг 2024 йилдаги бутун ҳажми мавжуд бўлади. Шунингдек, шу кунларда Чевролет дилерлик марказларига мурожаат қилмаслигингизни таъкидлайди”, дейилади хабарда.

Бутун контрактация жараёнини, тизимнинг ишлаши ва унинг натижалари тўғрисидаги тезкор маълумотларни UzAuto Моторс ўзининг расмий саҳифаларида Telegram/Facebook/Instagram мунтазам равишда эълон қилиб боради.

UzAuto Моторс компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўрайди. Агарда шартнома тузиш учун шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга топширадиган бўлсангиз, UzAuto Моторс харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.

Автомобилни онлайн харид қилиш учун мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

1. OneID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2.  ”UzAutosavdo" мобил иловасини юклаб олиш ((iOS/Android), savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. OneID тизимидаги логин ва парол ёрдамида сайтга кириш/иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади. 

    Бошқа янгиликлар