Бугун? 22 декабр ва 23-24 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Прогнозларга кўра, бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво 8-13о илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 12-17о илиққача исийди. Кечалари ҳам ҳаво илиқ бўлади, якшанба кунига келиб, ҳарорат кечаси 2-7о илиққача кўтарилади.
Бу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24 декабр-якшанба куни асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, Фарғона водийсининг айрим жойларига туман тушиши кундузи ҳам сақланиб туради.
24 декабрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда: 22-24 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайд. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат бугун кундузи 10-12о илиқ бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса кечалари 3-5о илиққача, кундуз кунлари 14-16о илиққача аста-секин кўтарилади.






