АсосийJamiyat

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирмоқда

'Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирмоқда'ning rasmi

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. 

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни огоҳликка чақирмоқда.

”Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар