АсосийJamiyat

Жиззахлик бошланғич синф ўқитувчиси Ўзбекистонда "Йил аёли" деб топилди

'Жиззахлик бошланғич синф ўқитувчиси Ўзбекистонда "Йил аёли" деб топилди'ning rasmi

23 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Йил аёли" миллий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ММТ вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Йил аёли" унвонини Жиззах шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Рўзигул Орзиқулова қўлга киритди. Унга автомобиль калитлари президент совғаси сифатида топширилди.

Маълумот учун, "Йил аёли" кўрик-танлови мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган, турли соҳаларда меҳнат қилаётган, оилада ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўлаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, фаоллик кўрсатиш мақсадида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Мазкур танловда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган аёллар, ҳатто уй бекалари ҳам иштирок этишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар