АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайд, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар