АсосийJamiyat

Эртага баъзи жойларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин

'Эртага баъзи жойларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин'ning rasmi

"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб 26-28 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразим вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

27-28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 27-28 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 декабрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 27 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 27 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 26-27 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат; 26 декабрда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 27 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 28 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 декабрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 27-28 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 26-27 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 27-28 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради,. 26-27 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 декабрда  кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ, 27 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, 28 декабрда 0-5° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар