АсосийJamiyat

Кучли чанг бўрони сабаб Бухоро аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди

'Кучли чанг бўрони сабаб Бухоро аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди'ning rasmi

Аввалроқ хабар берганимиздек, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзон ҳодисалари кузатилмоқда.

Шу сабаб Бухоро аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY 21 рейси соат 08:56 да Навоийдаги аэродромга қўнган.

Бугунги HY285/286 рейслари ҳам ўзгартирилган жадвал ва йўналиш бўйича амалга оширилади:

HY285 Навоий – Истанбул, жўнаш маҳаллий соат 13:00 да

HY286 Истанбул – Бухоро, жўнаш соат 19:15 да, Бухорога етиб келиш 23:25 да

HY22 Бухоро – Тошкент, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 00:01 да, Тошкентга етиб келиш соат 01:00 га режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар