Корея Республикаси Миллий разведка хизмати Шимолий Кореянинг (КХДР) эҳтимолий провокациялари сабабли фавқулодда ҳолат режимига ўтди. Бу ҳақда хизмат раҳбарияти йиғилиш айтилди.
“Шимолий Корея ёлғон маълумот тарқатиш орқали жамоатчилик фикрини бўлишга уриниши мумкин”, дейилади агентлик хабарида.
Кенг миқёсдаги киберҳужумлар ва дрон ҳужумлари каби паст интенсивликдаги провокациялар эҳтимоли ҳам инкор этилмайди.
Қайд этилишича, агентлик КХДРда кечаю кундуз кузатув олиб боради ва асосий хавфсизлик объектларида текширувлар ўтказади.






