АсосийJamiyat

Тошкентда жиноят қилишда гумонланган бир нечта шахслар ушланди

'Тошкентда жиноят қилишда гумонланган бир нечта шахслар ушланди'ning rasmi

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:

1. 1996 й.т. Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

2. 1994 й.т. Зафаров Бегзод Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

3. 1983 й.т. Жуманиязова Наргиза Рустамовна (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);

4. 1975 й.т. Бадалов Джахонгир Джураевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);

5. 1978 й.т. Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

6. 1995 й.т. Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади ИИББ хабарида. 

    Бошқа янгиликлар