АсосийJamiyat

Ҳилола Умарова Хоразмда фаол ўқитувчилар билан учрашди

'Ҳилола Умарова Хоразмда фаол ўқитувчилар билан учрашди'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Ўқитувчилар қурултойи" доирасида Республикамиз бўйлаб устозлар билан очиқ мулоқот ҳамда хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Хоразм вилоятида бошланган қурултойнинг навбатдаги тадбирларида вазир Ҳилола Умарова иштирок этди ҳамда ҳудуддаги фаол ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Вазир фидойи устозларимиз хизмати бугун Янги Ўзбекистонда юксак қадр топаётгани ва педагог мақомини янада ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганлигини қайд этиб ўтди.

Мазкур ташаббуслар натижаси ўлароқ, бугунги кунда Хоразм вилоятидаги малака тоифасига эга ўқитувчилар сони 48,7 фоиздан 66,5 фоизга ошганлиги ва жорий йилда Хивада ўтказилган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этганлигини таъкидлади.

Шу маънода соҳа олдига қўйилган масалаларни ҳал этишда жойлардаги фидойи устозларнинг ўрни катта ва беқиёс эканлигини қайд этди.

Тадбир давомида ҳудуддаги фидойи устозларнинг 5 нафари "Халқ таълими аълочи" кўкрак нишони, 2 нафари Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг ташаккурномалари, 7 нафари “Фахрий ёрлиқ” 9 нафари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Қурултой жараёнлари хорижий ва маҳаллий тренерлар иштирокидаги семинар-тренинг тадбирлари билан

    Бошқа янгиликлар