АсосийJamiyat

Яшнобод туманидаги боғча, мактаб ва минглаб хонадонлар бир кунга сув таъминотисиз қолади

'Яшнобод туманидаги боғча, мактаб ва минглаб хонадонлар бир кунга сув таъминотисиз қолади'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинчалик тўхтайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Мирзо Улуғбек туманида катта ҳажмли ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 25 декабрь куни соат 09:00 дан 26 декабрь 09:00 гача Яшнобод туманида сув таъминоти вақтинчалик тўхтайди.

Сув таъминотидан узиладиган манзиллар:

  22 та болалар боғчаси;

  19 та мактаб ташкилотлари;

  6 та оилавий поликлиника;

  “Эргашев” номли шифохона;

  102 та кўп қаватли уйлар;

  2560 та ерли хонадонлар;

  сув кўтариш иншооти;

  60 та давлат ташкилоти;

  6 та масжид;

  2 та бозор;

  Қозонхона Ц-7;

  21-Ёнғин хавфсизлик бўлими;

  45 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари.

Ҳокимлик аҳолида келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

    Бошқа янгиликлар