АсосийJamiyat

Навоийда "Cоbalt" газ баллони портлаб кетди. Қурбон бор

'Навоийда "Cоbalt"  газ баллони портлаб кетди. Қурбон бор'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Cоbalt" автомобилининг газ баллони портлаши билан боғлиқ хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ расмий муносабат берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д ўз бошқарувида бўлган, "Cоbalt" русумли автомашинаси билан  Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги авто тураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган “Метан газ” балони портлаб кетиши натижасида ҳайдовчи Ф.Д ва унинг 3 ёшлик вояга етмаган фарзанди Р.Ш турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Шга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча фуқаролардан автомашиналарга газ баллонларини ўрнатишда унинг техник жиҳатдан созлиги ва тўғри ўрнатилишига катта эътибор қаратишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар