АсосийJamiyat

“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво прогнозларини эълон қилди

'“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво прогнозларини эълон қилди'ning rasmi

Бугун 25 декабр куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво 18-23о илиққача исийди. Бу декабр ойининг охирги ҳафтаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12о га юқоридир.

Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат 8-13о илиққача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.

26-27 декабр кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 26 декабрда республиканинг барча вилоятлари бўйича, 27 декабрда марказий вилоятлар ва Фарғона водийси бўйича ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7о илиққача, кундуз кунлари 8-13о илиққача, шимолда кечалари 0-5о совуққача, кундуз кунлари 3-8о илиққача пасаяди.

28 декабрда Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчилик бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда, 29 декабр куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади. Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни 5-10о илиққача пасайиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Пойтахтимизда: 25 ва 28 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайд.

26-27 ва 29 декабр кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Бугун кундузи ҳарорат 21-23о илиқ бўлади.

26-27 декабрда ҳарорат кечалари 3-6о илиққача, кундуз кунлари 8-11о илиққача пасаяди.

28 декабрда кундузи ҳарорат 13-16о илиққача кўтарилади.

29 декабрда ҳарорат 5-8о илиққача пасаяди.

26-27 ва 29 декабр кунлари шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар