АсосийJamiyat

Нурободда фуқаро майнинг ферма очиб, 2,5 млрд. сўмлик 703,0 минг кВт электр энергиясини ўғирлади

'Нурободда фуқаро майнинг ферма очиб, 2,5 млрд. сўмлик 703,0 минг кВт электр энергиясини ўғирлади'ning rasmi

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Хусусан, Нуробод туманидаги “O.E.” МЧЖ раҳбари Б.С. жамиятга қарашли худуддаги бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолиятини қонунга ҳилоф равишда амалга ошириб келиб, 2,5 млрд. сўмлик 703,0 минг кВт электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “O.E.” МЧЖ раҳбари Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

“Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади“, дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Бошқа янгиликлар