АсосийJamiyat

Нукусда ичимлик сувини тежаганлар рағбатлантирилади (видео)

'Нукусда ичимлик сувини тежаганлар рағбатлантирилади (видео)'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ичимлик сувидан унумли фойдаланиб, тежаган одамларни рағбатлантириш бўйича янги лойиҳа эълон қилди.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан бошлаб Нукус шаҳрида ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида «Тежамкор уй» ва «Тежамкор хонадон» рейтинг тизими ишга туширилади. Бундан кўзланган мақсад ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва тежашдан иборат.

Рейтинг натижаларига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ва 20 та кўп қаватли уй рағбатлантирилади. Хусусан, ғолибларнинг хонадонларига қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

«Унутманг! Ҳар қандай табиий ресурснинг ҳам охири бор. Шундай экан, сувдан тежамкорлик билан фойдаланинг»,- дейилган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарида.

    Бошқа янгиликлар