АсосийJamiyat

Латвия маст ҳайдовчилардан тортиб олинган 300 га яқин автомобилни Украинага берди

'Латвия маст ҳайдовчилардан тортиб олинган 300 га яқин автомобилни Украинага берди'ning rasmi

Бу йил латвиялик маст ҳайдовчилардан мусодара қилинган умумий қиймати 900 минг евродан ортиқ бўлган 271 та автoмобил Украинага берилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

Латвия Сейми (парламент) яна 34 та машинани Украинага топширишга тайёрланмоқда, уларнинг умумий қиймати 161 880 еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 феврал куни Латвияда давлат томонидан мусодара қилинган автоуловларни Киевга текинга топширишга рухсат берувчи қонун қабул қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар