1

“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти ўтказилди

МАДАНИЯТ 26.12.2023, 11:52
“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти ўтказилди

Кеча, 25 декабр куни Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотининг 2023 йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди. 

Тадбир Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари 17 та номинация бўйича мукофотланади.

Жумладан:

"Энг яхши сценарий" — Шокир Холиқов "Якшанба" фильми учун;

"Энг яхши аёл роли" — Шодия Абдуқодировa "Судья" фильмидаги роли учун;

"Энг яхши эркак роли" — Рустам Каримов "Доктор Абдуллаев" фильмидаги роли учун;

Шунингдек, "Томошабинлар меҳрини қозонган фильм" — "Абдулла Орипов" кинокартинаси;

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси Мукамбар Раҳимова ўзбек киносига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

"Олтин Ҳумо — 2023" энг яхши фильми — "Ўзбек қизи" фильми" ижодкорларига насиб этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1