1

Бир йилда 99 та олтин, 72 та кумуш ва 149 та бронза...(фото)

СПОРТ 26.12.2023, 13:07
Бир йилда 99 та олтин, 72 та кумуш ва 149 та бронза...(фото)

Ўзбекистонлик дзюдочилар якунига етиб бораётган йилда турли ёш тоифадаги халқаро мусобақаларда жами 99 та олтин, 72 та кумуш ва 149 та бронза медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда кеча Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг йиллик ҳисоботига боғишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

Улар:  

-  3-5 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очкаларни тақдим этадиган "Катта Дубулға" турнири: 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза;

-  7-14 май кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 36-жаҳон чемпионати: 2 та кумуш, 2 та бронза (қайд этиш жоиз, бунга қадар ҳеч бир жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 4 та медаль қўлга киритмаган эди);

-  Венгрия мезбонлигида ўтган "Мастерс" турнирида эса Музаффар Тўрабоев томонидан қўлга киритилган олтин медаль ўн икки йиллик тарихни янгилади. Бунга қадар фақатгина 2011 йил Ришод Собиров "Мастерс" турнирида олтин медаль қўлга киритган эди. Шунингдек, ушбу мусобақани Давлат Бобонов ва Диёра Келдиёрова бронза медали билан якунлади.

-  Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ўйинлари: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза;

-  Шунингдек дзюдочилар йил давомида 3 та Гран При ва 8 та Гранд Слам турнирларида иштирок ва 8 та олтин, 3 та кумуш ва 13 та бронза медаллари, жами 24 та медаль қўлга киритилди.

Шунингдек анжуманда айни вақт ўзбекистонлик дзюдочиларнинг Жаҳон ва Олимпиада рейтингида эгаллаб турган ўринлари эълон қилинди. Унга кўра Диёра Келдиёрова Жаҳон ва Олимпиада рейтингини 3-ўрин билан, Давлат Бобонов Жаҳон рейтингини 4-ўрин, Олимпиада рейтингини 3-ўрин, Музаффар Тўрабоев Жаҳон рейтингини 7-ўрин, Олимпиада рейтингини 3-ўрин, Алишер Юсупов Жаҳон рейтингини 3-ўрин, Олимпиада рейтингини 8-ўрин, Муроджон Йўлдошев Жаҳон ва Олимпиада рейтингини 3-ўрин, Шаҳрам Аҳадов жаҳон рейтингини 9-ўрин, олимпиада рейтингини 5-ўринда якунлашмоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов 2024 йил бундан ҳам катта ютуқларга эришишни мақсад қилинганини билдирди.

Анжуман якунда федерация кесимида энг яхшилар тақдирланишди. Унга кўра, жаҳон чемпионатининг бронза, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари соҳиби Муроджон Йўлдошев, шунингдек, жаҳон чемпионатининг кумуш, Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари эгаси Диёра Келдиёрова мос равишда энг яхши эркак ва аёл спортчилар сифатида эътироф этилди. Шунингдек, бошқа бир қатор йўналишларда ҳам мукофотлар ўз эгаларига топширилди.


Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1