АсосийJamiyat

Сурхондарёда салонида 13 нафар йўловчи олиб кетаётган Damas аниқланди (видео)

'Сурхондарёда салонида 13 нафар йўловчи олиб кетаётган Damas аниқланди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида машина салонига 13 кишини миндириб ҳаракатланган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Damas автомашинасида ўриндиқлар сонидан ортиқча одам ташиган ҳайдовчини назорат тартибида тўхтатиб, текширган. Натижада автоуловда ҳайдовчи билан 14 киши кетаётгани маълум бўлган.

ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматига кўра, 13 йўловчи кетаётган Damas бошқарувчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.

Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилган.

    Бошқа янгиликлар