“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 1 январдан бошлаб барча маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 15 фоиз чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Чегирмалар 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бўлиб, 2024 йилнинг 10 январига қадар бажариладиган парвозлар учун амал қилади.
Чегирмали авиачипталарни 2023 йил 26 декабрдан бошлаб Uzbekistan Airways Sales филиалида ва Ўзбекистон Республикасидаги авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.






