"Газпром" ҳозирда Ўзбекистонга «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали техник жиҳатдан мумкин бўлган максимал ҳажмда газ етказиб бермоқда. Бу ҳақда "Газпром" раҳбари Алексей Миллер Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
"Декабр ойида Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келди, ўзбекистонлик дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз Ўзбекистонга газ етказиб беришни имзоланган шартнома бўйича кунлик мажбуриятларимиздан икки баравар кўпроқ ҳажмда оширишни сўради. Ҳозирда декабрь ойида Ўзбекистонга "Марказий Осиё – Марказ" қувури орқали берилиши мумкин бўлган максимал техник ҳажмдаги газни етказиб беряпмиз", — деди у.
"Газпром" Ўзбекистонга газ етказиб бериш бўйича сўровларни тўлиқ қондиряпти, деди Миллер.
Шу била бирга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорлик муддати 15 йилни ташкил этади, узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома 2024 йил ўрталарида тузилиши мумкин, деди Миллер.






