АсосийJamiyat

Маст ҳолда автомобил бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилаётгани ростми?

'Маст ҳолда автомобил бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилаётгани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Маст ҳолда автомобиль бошқарган шахсларнинг транспорт воситалари давлат фойдасига мусодара этилади" деган хабарлар тарқалди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳада ушбу қоидабузарлик такроран содир этилса жиноий жавобгарлик белгилаш ҳам таклиф этилган.

"Мазкур лойиҳада маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф этилмаганлигини маълум қиламиз" дейилади хабарда.

Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан асоссиз маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўралди.

 

    Бошқа янгиликлар