АсосийJamiyat

“Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди

'“Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди'ning rasmi

Турли мамлакатлар қалбаки маҳсулотларнинг кенг кўламли муаммосига қарши курашиш учун барча турдаги усуллар ва воситалардан фойдаланадилар. Ўзбекистонда уч йилдан буён бозорни рақамлаштириш, контрафакт ва контрабандага қарши курашиш асосий вазифаларидан бири бўлган “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими фаол жорий этилмоқда.

Бугунги кунда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизимида маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг умумий сони 53 891 нафарни ташкил этади. 2023-йилда маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг ўсиши 2022 йилдагига нисбатан 4 баробарга ошди.

"Асл Белгиси" рақамли маркировка тизими учун 2023-йил самарали бўлди. Маркировка тизими оператори асосий саъй-ҳаракатларини тизимни ривожлантириш, истеъмолчилар учун мобил иловани модернизация қилиш, шунингдек, бизнес учун иловани ишга туширишга қаратди ва маҳсулот гуруҳларига сезиларли таъсир қилди.

Маркировка тизимининг таъсирлари

“Асл Белгиси” маркировка тизими маълумотларига кўра, 2023-йилда Ўзбекистонда пиво маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошган.

Пиво саноатида шу йил пиво маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари сони 80% га ошди. Шунингдек, чеклар бўйича сотилган маркировкали пиво маҳсулотлари 2022-йилга нисбатан 4 баробар кўп бўлди. Бу муваффақият мамлакатда ушбу маҳсулотларга мажбурий рақамли маркировканинг жорий этилгани билан изоҳланади. Шуни таъкидлаш керакки, маркировка мамлакатга солиқ йиғилиши ҳажмини оширишга ёрдам беради. Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори Аҳмадбек Файзиевнинг айтишича, маркировка тизими жорий этилганидан бери икки йил давомида пиво ишлаб чиқариш 50 фоизга ошган.

(ҳавола https://tass.ru/ekonomika/18920017 ).

“Маиший техника” гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, 2023 йилда маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари сони ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп бўлганини таъкидлаш жоиз. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари сони ўсиши билан маиший техниканинг рўйхатдан ўтган савдо номлари сони ҳам кўпайиб, жорий йилда 204 фоизга ошди. Шунингдек, 2022 йилга нисбатан 500 баробар кўпроқ маркировкали маиший техника муомаладан чиқарилди.

Бугунги кунда мамлакатда алкогол, тамаки, пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари маркировкаланади. 2024 йил мартидан эса сув ва газланган ичимликларга рақамли маркировкани жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу чора бозорни оқартириш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва истеъмолчиларни ноқонуний маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Рақамли маркировка тизимига кўра, Ўзбекистонда жорий йилда маркировкаланган алкогол маҳсулотлари гуруҳи бўйича айланма иштирокчилари сони ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошган. Шунингдек, ўтган йил давомида алкогол маҳсулотларининг рўйхатдан ўтган савдо номлари сони 25 фоизга ошди. Жорий йил якунига кўра ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўп маркировкали алкогол маҳсулотлари муомаладан чиқарилди.

“Тамаки маҳсулотлари” маҳсулот гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, жорий йилда маҳсулот айланмаси иштирокчилари сони 18 фоизга ошди. Ўтган йилга нисбатан бу йил тамаки компаниялари маркировка тизимида 23 фоизга кўпроқ маҳсулот номларини рўйхатдан ўтказди. Шунингдек, маркировкаланган тамаки маҳсулотлари 2022 йилга нисбатан уч баравар кўпроқ муомаладан чиқарилди.

Дори воситаларини мажбурий маркировкалаш бошланганига бир йил бўлди ва жорий йилда маҳсулот айланмаси иштирокчилари сони 2022 йилга нисбатан 4 баробар кўпайди. Жорий йилда маркировкаланган дори воситаларини қабул қилиш бўйича сотиш 2022 йилга нисбатан 800 баравар кўпайди.

“Асл Белгиси” қўллаб-қувватлаш хизмати

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда маркировка тизими фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд бўлиб, у маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг кундалик сўровларини қабул қилади. Ўтган йил давомида қўллаб-қувватлаш хизмати томонидан маҳсулот айланмаси иштирокчиларининг телефон орқали 24 минг сўровини, телеграм орқали 14 мингдан ортиқ сўровни, шунингдек, почта, веб-шакл ва Маълумотлар маркази орқали 7 мингдан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. 2022 йилга нисбатан бу йил мурожаатлар сони 56 фоизга ошган.

    Бошқа янгиликлар