Техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги муносабати билан, фақат 2023-йил 28 декабрь куни HY101/102 Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича қатнов 6 соату 20 дақиқага кечиктирилиб, ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унга кўра:
HY101 қатнови
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 13:00 да, маҳаллий вақт
Нью-Йоркга етиб келиш соат 16:10 да, маҳаллий вақт
HY102 қатнови
Нью-Йоркдан жўнаб кетиш соат 17:45 да, маҳаллий вақт
Тошкентга етиб келиш соат 15:45 да (эртаси куни), маҳаллий вақт
“Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб боришмоқда. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз“, - дейилади хабарда.






