АсосийJamiyat

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади

'Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади'ning rasmi

Янги йил байрами муносабати билан Тошкентда метродан фойланиш 31 декабрь куни бепул бўлади. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

31 декабрь якшанба — дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар