Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бугун блогер О. Ҳайдаровнинг ҳимоячиси томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг 2023 йил 1 декабрдаги ҳукми устидан апелляция тартибида берилган шикояти кўриб чиқилган. Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 декабрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз ва шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон Хайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган эди






