АсосийJamiyat

Қашқадарёда 21 ёшли йигит 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди

'Қашқадарёда  21 ёшли йигит 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг ”ҳижрат“ ва ”жиҳод”га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган. 

Хабар беришича, у “Телеграм“мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланган. Ҳатто унда Сурияга бориб, «жиҳод» қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан унинг Сурия давлатига кетиши олди олинган ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди ҳукмига кўра, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар