АсосийJamiyat

Наманганда ота 5 ёшли ўғлини 3 марта пичоқлади

'Наманганда ота 5 ёшли ўғлини 3 марта пичоқлади'ning rasmi

Наманганнинг Мингбулоқ туманида ота 5 ёшли боласини 3 марта пичоқлади. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Darakchi.uz га маълум қилишича, 1989 йилда туғилган эркак 26.12.2023 йил соат 22-00ларда ўзаро жорий йилнинг январь ойида ажрашиб кетган турмуш ўртоғи яшаб келаётган уйига бориб, биргаликда яшаш тўғрисида келиша олмасдан, жанжаллашиб, унга ўзи ва фарзандларини ўлдиришини айтиб, яшаш уйига қайтиб келган.

Шундан сўнг, у шу куни соат тахминан 23-10ларда яшаш уйида, ошхона пичоғи билан ўзи билан биргаликда яшаб келаётган 2018 йилда туғилган ўғлини қасддан ўлдириш мақсадида бўйин соҳасига 3 маротаба пичоқ тортган вақтида, хонадондаги бақир-чақирларни эшитган акаси қўлидан пичоқни тортиб олиб қўйган. Натижада, эркак ўғлини қасддан ўлдириш жиноятини охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.12.2023 йилда Мингбулоқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 25-97-моддаси

1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал татибда ушланди.

    Бошқа янгиликлар