Фарғона вилоятида 110 кВли “Л-Я-Ўз” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур носозликни зудлик билан бартараф қилиш мақсадида соат 16:00 гача тармоқ таъмирга чиқарилди.
Ҳозирги вақтда Бешариқ, Бувайда ҳамда Ўзбекистон туманларининг айрим истеъмолчилари (8000 та) электр таъминотидан узилган.
Айни пайтда юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда.
"Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз" дейилади хабарда.
29.12.2023 14:40
Авария содир бўлди: Фарғонанинг учта тумани “свет”сиз қолди






