"Заковат" интеллектуал клуби ННТ таъсисчисининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўтган йил натижалари ҳамда 2024 йил режалари ва келгуси фаолиятнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Бунда "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъсисчиларнинг қарори билан "Заковат" интеллектуал клуби директори лавозимига Дейл Ахмади тайинланди.
Тайинловга қадар Дейл Ахмади АОКА Медиа-маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган.
29.12.2023 18:19
Дейл Ахмади "Заковат" интеллектуал клубига директор бўлди






