АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор паркинсонга чалинган бемор операция қилинди

'Ўзбекистонда илк бор паркинсонга чалинган бемор операция қилинди'ning rasmi

Паркинсон касаллиги ҳозирги замон нейрохирургия ва неврологиясининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, дунёда ҳар 1000 та одамдан 1-3 тасида (0,1-0,3%) кузатилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар сони сўнги вақтларда ортиб бормоқда.

2023 йил 26 декабрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация илмий-амалий марказида Туркиянинг Mediсal Park клиникаси профессори Саид Ўзтурк иштирокида мамлакатда биринчи марта янги жарроҳлик даволаш усули йўлга қўйилди.

СамДТУ ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация марказида Паркинсон касаллигини хирургик даволашда 5 йилдан бери ушбу касаллик билан оғриб келаётган 63 ёшли беморнинг бош қисмига "чип" ўрнатиш орқали операция муваффақиятли амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар