АсосийJamiyat

Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортди

'Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортди'ning rasmi

“Эзгулик” жамиятининг раиси томонидан ижтимоий тармоқда Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортганлиги ҳақида хабар эълон қилинди.

Судьялар олий кенгашининг аниқланишича, жорий йилнинг март ойида фуқаро ва  Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси уч нафар фуқарога нисбатан Қибрай тумани, Хазина кўчасини очиш, ўзбошимчалик билан қурилган темир дарвоза, девор ва ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган.

Низо фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан кўрилишида уч нафар жавобгарлардан бири суд мажлиси бўладиган вақт ва жойи маълум қилинган бўлса-да, процессга келмаган ва келмаслик сабабларини ҳам судга маълум қилмаган.

Натижада, фуқаролик иши амалдаги Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддаси 3-қисмига асосан, келмаган жавобгар иштирокисиз судда кўрилган ва август ойида даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарларга ноқонуний умум фойдаланувидаги кўчага чиққан ҳолда қурилган қурилмаларни бузиш мажбурияти юклатилиши билан бир вақтда, тегишли давлат божини (жарима эмас) ҳам солидар тартибда ундирилиши белгиланган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмасдан фуқаролик иши Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция инстанциясида кўрилган.

Ишда қатнашмаган жавобгарнинг вафот этгани, ўтган вақт давомида унинг мол-мулки (уй-жойи ва унга туташ низога сабаб бўлиб, ноқонуний қурилгани айтилаётган дарвозахона) бошқа шахсга сотилгани аниқланган.

Биринчи инстанция судида қатнашган даъвогарлар ва бошқа жавобгарлар томонидан судга ушбу жавобгарнинг вафот этгани маълум қилинмаган.

Шунга кўра, хал қилув қарори (15.11.2023 й.) бекор қилиниб, тегишли жавобгарни ишга жалб қилиш масаласи кўрсатилган ҳолда, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Шунингдек, ишни биринчи инстанция судида кўрган судьянинг ишни кўришда йўл қўйган хатоликлари, низони жойига чиқиб ўрганмаганлиги ҳолатлари вилоят суди судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилиб, тегишли баҳо берилади. 

Айни пайтда фуқаролик иши биринчи инстанция судида қайта кўрилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар