АсосийJamiyat

Ўзбек юк ташувчиларига Афғонистонда ўрнатилган чеклов бекор қилинди

'Ўзбек юк ташувчиларига Афғонистонда ўрнатилган чеклов бекор қилинди'ning rasmi

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўтказган учрашувда муҳим келишувларга эришилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Хусусан, ўзбек миллий ташувчилари учун транзит ва Афғонистоннинг бошқа ҳудудларига ташувлар жараёнида ўрнатилган чеклов бекор қилинди.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб томонлар халқаро автомобиль ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ўрнатиш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди.

    Бошқа янгиликлар